" Карачаганак" консорциуми Қозоғистонга 1,3 миллиард доллар товон тўлади
(last modified Tue, 15 Dec 2020 10:14:24 GMT )
декабр 15, 2020 15:14 Asia/Tashkent
  • \\\
    \\\" Карачаганак\\\" консорциуми Қозоғистонга 1,3 миллиард доллар товон тўлади

Қозоғистон Энергетика вазирлиги ҳукумат ва Карачаганак консорциуми ўртасидаги зиддиятлар ва баҳслар якунида 1,3 миллиард доллардан иборат товон пулини олганини маълум қилди.

Қозоғистон давлатининг Энергетка ва молия вазирлиги ва мамлакатнинг  PCEA компанияси, шунингдек " Эни", "Шел", " Чеврон", " Лукойл" компанияси Карачаганак лойиҳасининг акциядорлари  келишмовчиликни тугатиш хусусида битим имзолашган.

Мазкур ҳужжатга биноан,  Карачаганак консорциуми Қозоғистон давлатига 1 миллиард 305 миллион доллар товон пулини тўлаган ва томонлар  ишлаб чиқаришни тақсимлашнинг якуний масаласи тўғрисида келиша олишган. Натижада Қозоғистон давлати 2037 йилга қадар 600 миллион доллар қўшимча пул олади.

Бундан ташқари томонлар,   Карачаганак конида қазиб олишни янада давомМарк эттириш мақсадида  Карачаганак -1 ни кенгайтириш бўйича инвестиция лойиҳасини бошлаш тўғрисида келишиб олишди.

2015 йилда Нурсултон давлати ва  Карачаганак консорциуми фойдаларни қандай тақсимлаш ва консорциумнинг методикасини ҳисоблаш борасида ихтилоф ва бирбирига  зид қарашларга эга эдилар.

Низо ва баҳсларнинг авж олишидан кейин, томонлар  якуний келишув шартларига биноан, Халқаро арбитраж судига мурожаат қилишди. Бу иш халқаро орган томонидан кўриб чиқилиши билан бир вақтда ўзаро келишув асосида ёпилди.