Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан учрашди
(last modified Sun, 27 Dec 2020 07:38:41 GMT )
декабр 27, 2020 12:38 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан учрашди

Қирғизистон Миллий қўмитаси раиси мамлакатнинг собиқ президенти билан қамоқхонада учрашди.

Учрашувда Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Камчибек Ташиев собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи ва соғлиғи билан танишди.

Алмазбек Атамбаев учрашуви пайтида  қамоқхона вазияти ва ҳибсхона ходимларининг муносабатлари тўғрисида ҳеч қандай шикояти йўқлиги, аммо фақат соғлиғи ҳолати яхши эмаслигини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси тегишли идораларига тўлиқ текширув ўтказишни ва агар керак бўса, собиқ президенти тиббий клиникага ётқизиш тўғрисида қарор қабул қилишни буюрди.

Атамбаев 2011 йилдан  2017 йилгача Қирғизистон президенти бўлган. Июль  ойида эса у коррупцияда айбланиб 11 йилга озодликдан маҳрум этилди.

6-октябрьда эса Қирғизистон парламенти сайловлари натижалари эълон қилинганига қарши кенг норозиликларни бошланганидан сўнг,  Атамбаев мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан озодликдан чиқарилди ва бир неча кундан кейин қайта ҳибсга олинди.