Хитой ва Тожикистон давлатлари Афғонистон билан умумий чегараларида хавфсизлик чораларини кучайтиришмоқда
ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор ва бегона қуролланган жангарилар иштирокидан хавотирларни ортиб бориши билан Хитой ва Тожикистон давлатлари Афғонистон билан умумий чегараларида хавфсизлик чораларни кучайтиришди.
Тасним ахборот агентлигинг хабар қилишича, бу ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш учун 400 ҳарбийлар вазифадор этилган.
Афғонистон шарқ минтақаларида ИШИД террорчи гуруҳининг мавжудлигини ва уларни вертолёт орқали Афғонистон шимолига ўтказилгани ортидан Марказий Осиёдаги қатор давлатлар айниқса Хитой ва Россия давлатлари Афғонистон билан умумий чегараари яқинида, бу террорчи гуруни таъсири ва фаол бўлишидан хавотир билдиришди.
Илгари Хитой давлати Афғонистон чегараларида хавфсизликни таъмилаш учун қўшма бир бригадани ташкил қилишга чақирганди, аммо АҚШнинг қарши чиқиши билан натижасиз қолди.
Афғонистоннинг Бадахшон вилояти кенгаши аъзоси Талабуддин Қори ҳам ҳозиргача чегараларга таҳдид йўқлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз Хитой, Тожикистон ва Афғонистон мамлакатлари чегарадаги таҳдидларни олдини олиш ва камайтириш учун Пекин ҳукумати томонидан молиялаштириладиган 150 ҳарбийлардан иборат штабни ташкил қилишган.
Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Хитойнинг Шинжон вилояти билан ўнлаб километр умумий чегарага эга.