Қирғизистон президенти матбуот хизмати раиси порахўрлик ва товламачиликда айбланиб ҳибсга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i57726-Қирғизистон_президенти_матбуот_хизмати_раиси_порахўрлик_ва_товламачиликда_айбланиб_ҳибсга_олинди
Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари порахўрлик ва товламачиликда айбланиб қўлга олинди.
(last modified 2021-01-31T10:33:33+00:00 )
Январ 31, 2021 15:33 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти матбуот хизмати раиси порахўрлик ва товламачиликда айбланиб ҳибсга олинди
    Қирғизистон президенти матбуот хизмати раиси порахўрлик ва товламачиликда айбланиб ҳибсга олинди

Қирғизистон президенти матбуот хизмати раҳбари порахўрлик ва товламачиликда айбланиб қўлга олинди.

Қиғизистон ОАВ-ига таяниб Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон президентининг матбуот хизмати раҳбари Нургази Анаркулов порахўрлик ва товламачилик билан  шуғуллангани учун ҳибсга олинди.

Қирғизистон Миллий хавфизлик қўмитаси баёниясида Анарқулов  ўз лавозимидан фойдаланиб, катта миқдорда пора олган ва одамларни юқори лавозимларга тайинлашга ваъда берган деб  маълум қилинган.

Қирғизистон миллий хавфизлик қўмитаси раиси Камчибек Тошев ҳам президент матбуот хизмати раҳбарини қўлга олинганига тўхталиб,  шуни тан олиш керакки, будай ҳолатлар фуқароларнинг вакиллар ва  мансабдор шахсарга бўлган ишончига салбий таъсир қилади ва мамлакатнинг халқ устидан ваколатини  сусайтиради деб қўшимча қилди.

Тошев шунингдек шуни таъкидлаш лозимки, мансаб даражаси, ижтимоий мавқеи, қариндошлиги, миллатини қайдай бўлишидан қатъий назар коррупция ва товламачиликка қўл урган шахслар қўлга олиниши, аниқланиши ва жавобгарликка тортилиши керак.