"Ислом давлати"ни Афғонистон эмас, Марказий Осиё қизиқтиради - Россия ТИВ
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарига кўра, илгари "Ислом давлати" ўз қаторига толибларни фаол жалб қилган, "аммо аста-секин пуллар оқими пасайиб, табиийки, террорчилик уюшмаси ўз жозибасини анча йўқотган..."
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Россияда тақиқланган жиноий уюшма бўлмиш "Ислом давлати"ни Афғонистон қизиқтирмайди, уларнинг нияти Марказий Осиёга кириб олиш, деб таъкидлади РИА Новостига берган интервьюсида Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Олег Сиромолотов."Ҳа, "ИД" жангарилари бу давлатга (Афғонистонга, таҳр.) кириб боришга ҳаракат қилишмоқда, лекин у ернинг хусусияти бошқа", — деди у.
"Ислом давлати" жангарилари Афғонистонга кириб келиб, Афғонистон уларга умуман қизиқ эмаслиги ҳақида бонг уришмоқда. Чунки уларни дарё ортидаги Марказий Осиё кўпроқ қизиқтиради. Нега? Чунки, айрим маълумотларга кўра, "ИД"нинг 50-60%гача жангарилари — бу Марказий Осиё, Шимолий Кавказ фуқароларидир. Табиийки, улар янада кенгроқ ҳудудларга кириб боришни исташади. Аммо ҳозирча улар етарлича салоҳиятга эга эмас", — қўшимча қилди Сиромолотов.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари сўзларига кўра, ҳозирда Афғонистонда бир-бирига қарши икки террорчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда — булар "ИД" ва "Толибон"дир.
"Униси ҳам, буниси ҳам террорчилик гуруҳи саналади. Аммо фарқи шундаки, толиблар ўз ҳудудида истиқомат қилишмоқда, ИД эса келгинди ҳисобланади ва табиийки у ҳам ўз қаердандир молиявий кўмак олиб туриши керак. Шу боис. икки жиноий гуруҳ ўртасида ҳозирда толиблар назоратида бўлган наркотрафик каналлари учун жанг бормоқда. Бунинг оқибатида уларнинг ўртасида шунчаки келишмовчилик эмас, балки ҳақиқий жанговор тўқнашувлар юз бермоқда. Аммо Афғонистоннинг айрим туманларида бу икки гуруҳ ўзаро иттифоқликда кун кечираётганига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин", — дея таъкидлади у.Сиромолотовнинг сўзларига қараганда, илгари "Ислом давлати" ўз қаторига толибларни жалб қилиши мумкин бўлган, "аммо аста-секин пуллар оқими пасайиб бормоқда, табиийки, шу боис террорчилик уюшмаси жозибаси ҳам анча хиралашган…