Туркиянинг ҳарбий таъсири Марказий Осиё хавфсизликига таҳдид солади
Қозоғистнолик мутахассилардан бири, Туркиянинг Марказий Осиёга ўз таъсирини кучайтиришга қаратилган, саъй -ҳаракатларини минтақа давлатлари шу жумладан Россия учун зарар етказишини таъкилади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича қозоғистонлик сиёсий таҳлилчи Торар Каримов Тоғли Қорабоғдаги можаро тугаганидан кейин, Каспий денгизи, Кавказ ва Марказий Осиё минтақаларига таҳдид ва хавф тобора ошди деб изоҳлади.
Каримов ўз сўзларида, Туркия давлати Марказий Осиёда ўз тасъирини кучайтиришга интилмоқда айниқса Анқара давлати савдо-иқтисодий лойиҳалар билан бир қаторда ҳарбий ва техник ҳамкорлигини кучайтириш бўйича Тошкентга таклифлар берган ва шу йўл билан Ғарб мамлакатлари учун ўзини янада қулайроқ кўринишда кўрсатишга уринмоқда деб қўшимча қилди.
Қозоғистонлик бу эксперт шунингдек, сўнгги пайтларда турк дронлари ҳақидаги кўпроқ маълумотлар ОАВда назарга ташланмоқда. Мавжуд маълумотларга асосланиб бу дронлар назоратсиз равишда таклиф этилади ва Ўзбекистонни минтақавий барқарорликни таъминлаш омилларидан бири сифатила бу борада тўғри позиция тутишига уимд қиламиз деб аниқлик киритди.
Таҳлилчи Каримов суҳбатида, Туркиянинг Alpago Plug-2 русумли учувчиз учоқлари паст сифати ва юқори нархи туфайли Тошкент давлатини ўзига жалб этиши эҳтимодан йироқ кўринади деб баён этди.
Қозоғистонлик бу мутахассис янги тўқнашувларни олдини олиш учун минтақани ҳарбийлашишга йўл қўймаслик, АҚШ ва НАТО кучларини Афғонистондан чиқариш ҳамда коалиция аъзоларига қуроларни кенгайтиришини манъ қилиш зарур деб таъкидлади.