апрел 19, 2021 10:15 Asia/Tashkent
  • 2010 йилги Қирғизистон қўзғолони фаолларидан бири ҳибсга олинди

Таниқли қирғиз ишбилармони ва 2010 йилдаги жанубий Қирғизистон қўзғолони фаолларидан бири ҳибсга олинди.

"Қирғизистон президенти Садир Жабборовнинг кўрсатмаси билан Миллий Хавфсизлик Қўмитаси муваққат ҳукумат амалдорлари томонидан ҳукумат лавозимларидан суиистеъмол қилинганлиги тўғрисида тергов ишларини бошлади.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, тадбиркор Қодиржон  Ботиров 2010 йил май ойида Ўш ва Жалолободдаги тартибсизликларда фаол қатнашган  шахслардан бири бўлган.

Хабарда қўшимча қилинишича, дастлабки босқичларда ушбу ҳудудларда тартибсизликни келтириб чиқарган сабаблар ва ҳолатлар ўрганилиб, нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарур чораларни кўрмаган муваққат ҳукумат аъзоларининг ҳаракатларига якуний ва ҳуқуқий баҳо берилади. .

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси тез орада ушбу жиноий иш бўйича тергов жараёни ва натижалари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиб туришини таъкидлади.

2016 йилда таниқли тадбиркор Қодиржон Ботиров Қирғизистонда сиртдан судланган ва у "Ўзбекистон" радиосига берган интервюсида собиқ президент Роза Атамбаеванинг таклифига биноан Қирғизистонни тарк этганини айтган.

Ёрлиқ