Қирғизистон чегара ерларини Ўзбекистонга қолдиришдаги эътирозлар
Россияда истиқомат қилувчи қирғиз фуқаролари ва меҳнат муҳожирлари митинг ўтказиб, Қирғизистон ерларини Ўзбекистонга берилишига қарши эътироз қилишди.
Қирғизистоннинг бу фуқаролари "Мен рози эмасман" ва "Мени ҳаққим бор" номи остида ташкил этилган бир митингда ўз мамлакатларининг ерларини Ўзбекистонга қолдириш бўйича ўз эътирозларини эълон қилиб, ўз ерларини бошқа мамлакатнинг ихтиёрига топшириш парламентнинг ҳамжиҳатлиги ва қонун доирасида бўлиши керак ва ҳеч қайси бир бошқа расмий бу амални амалга ошира олмайди,-деб қўшимча қилишди.
Қирғиз эътирозчилари Қирғизистоннинг ер-ҳудудлари миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг моликияти эмас. Бу қўмита халқ ва парламентнинг розийлигисиз барча нарса учун қарор қабул қилиши мумкин эмас. Шунинг учун миллий хавфсизлик вилоят қўмитасининг раиси Қамчибек Ташиев ўз вазифасидан истеъфо бериши керак,-деб талаб этишди.
Қирғизистон фуқароларининг эътирозлари март ойининг охирида ушбу мамлакат расмийлари Тошкент ва Бишкек ўртасидаги барча ихтилофлар бартараф этиш деб эълон қилганларидан сўнг бошланди.
Ташиев бу ҳақда энди икки мамлакат ўртасида баҳс-мунрозаранинг сабабига айланадиган бирон бир минтақа қолмади ва Қирғизистон ва Ўзбекистон ерларни алмаштириш протоколига имзо қуйди,-деб айтди.
Бу шартнома имзоланиши билан Қирғизистоннинг айрим фукаролари "Андижон" сув амборини Ўзбекистонга беришни ушбу мамлакатнинг энг катта хатоси деб тилқин этишди ва қирғиз расмийларининг бу масалага жавоб беришларини сўрадилар.
Аммо Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси вақти келиб халқ Ўзбекистон билан чигера масласида келишилган келишувни тарихий воқеа деб аташади,-дея шарҳ-изоҳ берди.