Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Wed, 08 Jan 2025 09:15:57 GMT )
Январ 08, 2025 14:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Қосималиев ва Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода иштирокидаги уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

Қирғизистон ҳукумати хабарига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича,  учрашув уч давлат – Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти давлат чегаралари туташган ҳудудда бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш истагини доимо таъкидлаб келаётган уч мамлакат давлат раҳбарлари ўртасида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилди.

Хабарга кўра, "Уч мамлакат бош вазирлари савдо, логистика, сув-энергетика ва маданий-гуманитар алоқалар каби муҳим йўналишларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта имкониятларга эга эканини таъкидлашди. Уларнинг фикрича, трансчегаравий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, бу мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш учун воситага айланади".

Бундан ташқари, учрашувда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш ва “Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисида”ги шартномага ратификация ёрлиқлари алмашиш жараёни якунлангани айтилди. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги 2024 йил 4 декабрдаги давлат чегараси тўғрисидаги битимда Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлаш жараёнини якунлашнинг алоҳида аҳамияти қайд этилган.