Ато Муҳаммад Нур Марказий Осиёнинг бош террорчилари исмларини ошкор қилади
(last modified Mon, 13 Sep 2021 05:14:27 GMT )
сентябр 13, 2021 10:14 Asia/Tashkent
  • Ато Муҳаммад Нур Марказий Осиёнинг бош террорчилари исмларини ошкор қилади
    Ато Муҳаммад Нур Марказий Осиёнинг бош террорчилари исмларини ошкор қилади

Афғонистоннинг Балх собиқ губернатори, "Афғонистон ислом жамияти" партияси етакчиларидан бири Атто Муҳаммадий Нур Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа қатор мамлакатлар террорчи уюшмалари етакчилари рўйхатини тузганини хабар қилди.

Бу рўйхатга ўзларига сохта исмлар олган ва турли тақиқланган ташкилотларга аъзо бўлган 40га яқин тарафдорлар киритилган деб хабар қилмоқда Спутник сайти.

Балх  вилояти соибқ ҳокими Атто Нур ушбу рўйхатни Душанбеда 16-17 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити бошланиши аввалида тақдим этишга қарор қилди.

Марказий Осиёнинг террорчилари  рўйхатидан "ЎИҲ"*, "Шарқий Туркистон ИҲ"*, "Жамоат Ансаруллоҳ"*, шунингдек, "ИШИД" уюшмалари иштирокчилари ўрин олганлар.

Ушбу ташкилотлар жангарилари "Ал-Қоида"* билан ҳамкорликда айни вақтда Афғонистонда ҳукуматни эгаллаб олган "Толибон"* билан ҳамкорлик қилишмоқда.

"Дунёнинг жамики мамлакатлари толиблар ушбу шахсларни "исломий биродарлар" деб аташларини билиб қўйишсин", - деб баёнот қилган Атто Нур.

Унинг таъкидига кўра, террористик уюшмалар билан ҳамкорликдан воз кечиш - "Толибон"*нинг жаҳон ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларидан биридир. Аммо ҳукумат тепасига келган радикаллар бошқа давлатлар чақириқларига эътиборсиз бўлишмоқда.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, ушбу ташкилотлар етакчилари Афғонистоннинг Бадахшон провинциясида ўрнашиб олишган. Уюшмаларнинг бош раҳбари эса Қозоғистон фуқароси, "Шарқий Туркистон ислом ҳаракати" вакили Ҳожи-Фуркан бўлади.

Ёрлиқ