Қирғизистонда жамоат жойларда сигарет чекиш ва чекишни тарғиб қилиш тақиқланди
Қирғизистон президенти бу мамлакатнинг жамоат жойларида чекишни тарғиб қилишни ва тамаки чекишни тақиқловчи қонунни имзолади.
Қирғизистоннинг миллий кардиология ва даволаш маркази директори Акпай Сарибов жамоат жойларда чекишни тарғиб қилиш ва тамаки чекишни тақиқловчи қонуннинг имзоланишини саратон ва юрак-қон томир касалликларига қарши курашда катта ютуқ деб атади.
Эслатиб ўтамиў ҳар йили Қирғизистонда 6000 дан ортиқ одам чекиш оқибатида вафот этади.
Қирғизистонда эркакларнинг 48 фоизи ва аёлларнинг 3 фоизи чекувчилар бўлиб 6 миллионлик аҳолисининг 200 мингга яқин фуқароси нафас олиш муаммосига дучор бўлган.
Қирғизистон фуқароларининг соғлиғини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига парламент томонидан тасдиқланган ўзгартиришлар ёзда тасдиқланган.
Қонун лойиҳасида жамоат жоларида чекшни, жумладан электрон сигарет, калян ва тамаки маҳслулларини тақиқлани таклиф қилишди.