Қирғизистон ҳукумати келаси 5 йил учун диний сиёсатини маълум қилди
(last modified Mon, 04 Oct 2021 11:55:58 GMT )
октябр 04, 2021 16:55 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ҳукумати келаси 5 йил учун диний сиёсатини маълум қилди
    Қирғизистон ҳукумати келаси 5 йил учун диний сиёсатини маълум қилди

Қирғизистон президенти чиқарган фармонида, келаси 5 йилда мамлакатда диинй сиёсатини эълон қилди.

 Қирғизистон диний сиёсати режаси 5 бобдан иборатдир ва халқ бирлигига кафолат бериш қонунларини ижро этиш,   маданиятлараро ва динлараро мувофиқлаштириш ва тотувликни таъминлаш, давлат- конфессионал шерикликни ривожлантириш, давлатчиликнинг дунёвий асосларини мустаҳкамлаш ва дин эркинлигини ўз ичига олади.

Расмий маълумотарга биноан,  шу йил Қирғизистонда 3 минг 348 та диний ташкилотлар рўйхатга олинган. Жумладан 2 минг 930 исломий институт ва 404 христиан муассасалар мавжуд. Бунга илова Қирғизистонда 12 баҳоийлар анжумани, битта яҳудий ва битта буддистлар уюшмаси ҳам фаолият қилмоқда.

 Қирғизистон конституциясининг 1 чи бобида келтирилишча, бу мамлакат дунёвий давлатлардир ва дин ишлари бўйича давлат комиссияси дин бўйича давлат сиёсатини белгиллайдиган ягона орган ҳисобланади.