Марказий Осиёдан қисқача хабарлар
Қирғизистондаги Қуръон мусобақалари, ЮНИСЕФнинг Туркманистонга кўрсатган ёрдами, Қозиғистоннинг Ҳиндисттон ва Туркияга авиқатновларини қайта тиклша нияти Марказий Осиёдаги муҳим хабарлардандир.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди.
Қириғистон мусулмонлар идораси, кеча Бишкекдаги "Имом Сарахсий" номидаги марказий масжидда ҳамда дунёнинг 11 мамлакталари иштирокида " Қуръон баҳори" номли мусобақани ўтказилганини маълум қилди.
БМТнинг болалар жамғармаси -ЮНИСЕФ ниқоб ва дезенфекциялаш воситалардан иборат инсонпарварлик ёрдамини Туркманистонга юборди.
ЮНИСЕФ таркибига юқумли касаликларга қарши самарали курашни қўллаб -қувватлаш учун Ашхободга берилган қиймати 132 минг долларлик 5,4 минг дезинфекциялаш воситалари киради.
Хабарга бинан 5,400 та дезинфекциялаш воситалари Туркманистон ССВ га совға қилинган.
Қозоғистондаги коронавирусга қарши кураш комиссияси бу мамлакат ва Ҳиндистон ўртасида авиқатновларни йўлга қўйишга рухсат берди.
Қозоғистон мданий авиацияси қўмитаси 2021-йил 15- ноябрдан бошлаб “Air Astana” авикомпанияси “ Олматота-Деҳли-Олмаота" йўналиши бўйича ҳафтасига учта рейс билан парвозларни йўлга қўяди.