ноябр 03, 2021 14:27 Asia/Tashkent
  • Бишкек ҳукумати Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуришга тайёр эканлигини маълум қилди
    Бишкек ҳукумати Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуришга тайёр эканлигини маълум қилди

Қирғизистон Бош вазири Хитой-Қирғизистон- Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича ҳужжатлар тайёрланганини хабар қилди.

Қирғизистон Бош вазири  Оқилбек Жабборов парламент йиғилишида, Ўзбекистон билан яқинда ўтказилган музокаралар якунланди ва биз Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Хитойга ташрифини кутмоқдамиз деб изоҳлади.

Қирғизистон Бош вазири  бу темир йўл тармоғи мамлакатимизнинг  280 километрини қамраб олади ва унинг 57 километри туннел бўлади деб таъкидлади.

Бундан аввал Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жеенбеков  Россия ҳукумати  Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуришда қатнашишга тайёрлигини маълум қилганди.

Хитой-Қирғизистон -Ўзбекистон ўртасидаги темир йўл қуриш лойиҳаси  20 йил аввал бошланганди.

 

Ёрлиқ