Қирғизистон ҳукумати: Толибон ҳукуматини тан олиш кун тартибимизда эмас
(last modified Thu, 25 Nov 2021 07:04:18 GMT )
ноябр 25, 2021 12:04 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ҳукумати: Толибон ҳукуматини тан олиш кун тартибимизда эмас
    Қирғизистон ҳукумати: Толибон ҳукуматини тан олиш кун тартибимизда эмас

Қирғизистон хафсизлик кенгаши раиси ўринбосари, ҳозирда Толибон ҳукуматини расман тан олиш Бишкек давлатининг кун тартибида эмас деб айтди.

Қирғизистон  хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Талъатбек Мусаддиқов  " Афғонистоннинг янги воқелиги: Марказий Осиё ва Россия учун муаммолар ва таҳдидлар" конференциясида сўзлаган нутқида, ҳозирда Толибон ҳукумитини расман тан олиш Бишкек давлатининг кун тартибида эмас деб маълум қилди.

Мусаддиқов  Толибон ҳукуматини тан олиши қарори қийин бўлган ва кўплаб мамлакатларда, мунозараларда сабаб бўлганига ишора қилиб, бу ҳукумат расман тан олмаганида   алоқалар, маслаҳатлашувлар, товар етказиб бериш ва  ёрдам кўрсатиш жуда қийиндир, аммо ҳозир биз буни бошқа давлатлар каби амалга оширмоқдамиз деб айтди.

Қирғизистон хавфсизлик кенгаши, ўз сўзларида эртами кечми бу масала ниҳоят кўриб чиқилади ва  Афғонистон ҳукуматни тан олиш масаласи кун тартибида эмас деб қўшимча қилди.

Қирғизистон хавфсизлик расмийнинг айтишича,  сўнгги йилларда Толибон вакиллари барча ҳукуматлар билан алоқа ўрнатишга уринган деб таъкидлади.

Мусаддиқов шунингдек,  Толибон  АҚШнинг Афғонистонга бостириб киришдан олдин олиб борган сиёсатлари ўзгарган деб аниқлик киритди.

У сўзларининг бошқа қисмида,  агар ҳозирги Толибон гуруҳининг  АҚШ ва НАТО кучларининг  2001-йилда Афғонистонга босиб кирганидан олдинги Толибон билан солиштирган бўсак, бу ўзгаришларни табиий равишда кўрамиз. Толибон гуруҳининг ОАВ, қизларнинг таълим олишига, аёллар ҳуқуқларига муносабаларида ўзгаришлар бор, лекин бошқа давлатлар талаблари каби эмас деб эълон қилди.