май 26, 2024 18:40 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Қириғизистон расмийсининг Афғонистондан МДҲга таҳдидлар мавжуд деган сўзларига жавоб қайтард
    Толибон ҳаракати Қириғизистон расмийсининг Афғонистондан МДҲга таҳдидлар мавжуд деган сўзларига жавоб қайтард

Толибон ҳаракати матбуот коиби Қирғизистоннинг Афғонистондан МДҲнинг жанубий чегаралира га таҳдидлар тарқалиши ҳақидаги хавотирларига жавобан Афонистондан бошқа давлатларга таҳдид йўқлигини иддао қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси  Қакмчибек Ташиевнинг баёнотига жавобан Толибон  ҳаракати матбуоти котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистон ўзбошимчалик билан қуролланан гуруҳлардан холи ва бу давлатдан минтақа ва дунёга ҳеч қандай таҳдид мавжуд эмаслигини иддао қилди.

У ўз сўзларида Афғонистон ислом Амирлигининг сиёсати ва миллий манфаатлари Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга ҳеч қандай таҳдид солмасликни талаб қилади деб қўшимча қилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизик қўмитаси раиси Бишкекуда бўли ўта МДҲнинг хавфисзлик бўйича йиғилишда Афғонистон шимолидаги  вилояларда террорчилар борлиги ва уларнинг ушбу ҳудудларда тўпланиши МДҲнинг жанубий чегаралари яхитлигига таҳдид солишини маълум қилди.

Йиғилишда Россия федерал хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Александр Бортинков ҳам Афғонистонда бўлаётган воқеалардан ташвишланмаслик мумкин эмас аммо бу мамлакатдаги ижобий тенденцияларни ҳам ҳисобга олиш зарур деб таъкидлади.

Ёрлиқ