декабр 30, 2021 13:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистонда Афғонистоннинг ўнлаб самолётлари бор
    Ўзбекистон ва Тожикистонда Афғонистоннинг ўнлаб самолётлари бор

Ўзбекистон ва Тожикистон АҚШ ҳукумати Кобул давлати қулаши жараёнида, ўз ҳудудлариг учиб елган афғонистнга тегишли ўнлаб самолётини сақлаб қолишини таклиф қилишди.

Ройтерз ахборот агентлигининг АҚШ расмийлари сўзларига таяниб,  Вашингтон ҳукумати  Тожикистон ва  Ўзбекистон ҳукуматларини  Афғонистонга тегишли самолётларни сақлаш хуусидаги таклифини кўриб чиқмоқда деб изоҳлади.

Афғонистон учувчилари эса Кобул ҳукумати Толибон томонидан эгаллаб олингани пайтида Ўзбекистонга 46 та ва Тожикистонга эса 17 ҳарбий самолётлар учиб ўтганини тахмин қилишмоқда.

Бу самолётлар АҚШ томонидан Афғонистоннинг собиқ ҳукуматига тақдим этилганди.

Толибон ҳаракати эса бир неча бор Ўзбекистон ҳукуматини  мазкур учоқларни Кобулга қайтариш такфили билан чиққанди.  Тошкент ва Кобулнинг ҳозирги ҳукумати ўртасидаги илиқ муносабаларига қарамай, Толибоннинг ушбу таклифи ҳалигача амалга оширилмаган.

 Кобул ҳукумати қулаши пайтида Тожикистонга учиб кетган ўнлаб афғонистонлик учувчилар ҳам бир неча ойлик ноакниқликдан кейин, АҚШ томонидан 3 чи давлатга олиб кетилди.

 Афғонистонлик учувчилар  Афғонистон уруши тугаши билан Тожикистонга бордилар ва  Тожикистода қўлга олинди ва  АҚШнинг бошқа давлатарга олиб кетишини кутишганди.

 

Ёрлиқ