Афғонистон аеропортлари бўйича Туркия ва Қатар билан Толибон келишуви рад этилди
(last modified Fri, 31 Dec 2021 09:14:01 GMT )
декабр 31, 2021 14:14 Asia/Tashkent
  • Афғонистон аеропортлари бўйича Туркия ва Қатар билан Толибон келишуви рад этилди
    Афғонистон аеропортлари бўйича Туркия ва Қатар билан Толибон келишуви рад этилди

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби, ҳукумат Туркия ва Қатар билан Афғонистон аеропортларини бошқариш бўйича келишиб олгани ҳақидаги ОАВ хабарларини рад этди.

Пайшанба куни Эрон Пресс ахборот агентлигининг хабар беришича, Забиҳуллоҳ Мужоҳид Толибон ҳукумати Қатар ва Туркия билан Кобул аеропортини очишга келишиб олгани ҳақидаги хабарга жавобан:Икки давлат билан Афғонистон аеропортларининг ишлаши бўйича музокаралар давом этмоқда ва ҳозирча келишувга эришилмаган.

Афғонистон Авиация маъмурияти ўтган жума кунги баёнотида Афғонистоннинг беш халқаро аеропортига техник хизмат кўрсатиш бўйича музокаралар давом этаётганини айтди. Ушбу баёнотга кўра, ҳозирча ҳеч қандай келишув имзоланмаган.

Аввалроқ Анадолу ахборот агентлиги дипломатик манбаларга таяниб, Туркия ва Қатар Толибон билан Кобулдаги Ҳамид Карзай халқаро аеропорти ва Афғонистондаги яна тўртта халқаро аеропортнинг ишлаши бўйича дастлабки келишувга эришгани ҳақида хабар берган эди.

Афғонистонда 27 та аеропорт мавжуд. Аммо Кобул, Мозори Шариф, Ҳирот, Қандаҳор ва Хост аеропортлари халқаро рейсларга тайёр.

Ёрлиқ