Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси қўлга олинди
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари давлатга хиёнат қилганликда айбланиб ҳибсга олинди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмиатси бу хусусда хабар қилиб бу ташккилотнинг собиқ раиси Карим Масимовни давлатга хиёнатда айбланиб қўлга олинганини маълум қилди.
Бу мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат жиноят кодекси 175-моддаси 1-банди (давлатга хиёнат) айблови бўйича суриштирув бошлаган. Иш доирасида Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Карим Масимов ва яна бошқа шахслар қўлга олинган.Эслатиб ўтаимз
Жорий йил 5 январь куни Қозоғистон президенти Қосим Токаев шунингдек Карим Масимовни лавозимидан четлаштирди ва Ермик Мақимаевни мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитасига янги раҳбар этиб тайинлади.
1965 йилда туғилган генерал-лейтенант Карим Масимов 2016 йил 8 сентябрдан Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасини бошқариб келаётганди. Мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос бўлган Масимов 2007-2012 ҳамда 2014-2016 йилларда Қозоғистон бош вазири, 2012-2014 йилларда Қозоғистон президент администрацияси раҳбари бўлиб ишлаган.