Тахтраванчи: Эрон Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш учун бор кучини ишга солмоқда
(last modified Thu, 27 Jan 2022 08:24:52 GMT )
Январ 27, 2022 13:24 Asia/Tashkent
  • Тахтраванчи: Эрон Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш учун бор кучини ишга солмоқда
    Тахтраванчи: Эрон Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш учун бор кучини ишга солмоқда

Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили чоршанба куни Эрон Ислом Жумҳурияти сўнгги 40 йил ичида афғон халқини қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келганича ҳаракат қилганини айтиб, бу Эрон Ислом инқилоби Муаззам раҳбари томонидан маъқулланган расмий сиёсати эканлигини таъкидлади.

Мажид Тахтраванчи БМТ Хавфсизлик кенгашининг Афғонистондаги вазиятга бағишланган йиғилишида Афғонистондаги мисли кўрилмаган гуманитар инқирозга тўхталиб ўтди. Унинг айтишича БМТ ҳисоботларига кўра, Афғонистонда 24 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож.

Тахтраванчи Эроннинг Афғонистонга озиқ-овқат, дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар каби ўнлаб инсонпарварлик ёрдами жўнатганини таъкидлаб, “Толибон” Афғонистонни назорат остига олганидан сўнг Эрон ўз чегараларини очиқ тутганини ва Афғонистон ва Эрон ҳозирда икки томон нормал савдо мавжуд эканлигини билдирди.

Тахтраванчи  Эрондаги қочқинлар учун каруна вирусига қарши эмлаш дастурига ҳам тўхталиб, “Эрон ҳукумати афғон қочқинларини Эрон эмлаш дастури билан бир вақтда вирусга қарши эмламоқда”, деди.

Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили АҚШ санкциялари туфайли Эроннинг молиявий имкониятлари чекланганини айтди: “Очиғи, агар халқаро ҳамжамият Эронга керакли ёрдамни ўз вақтида бера олмаса, фақатгина Теҳроннинг ўзи кўпчилиги Эрон орқали Европадан бошпана излаётган афғон қочқинларни қўллаб-қувватлашда  давом эта олмайди.

Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида ҳам Афғонистоннинг музлатилган активларини озод қилишга чақирди ва шундай деди: “Афғонистон мулкларини озод қилиш мамлакат иқтисодиётини жонлантириш ва халқ ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур ва уни сиёсийлаштирмаслик ёки ҳар қандай тарзда шартли бўлмаслиги керак"

Ёрлиқ