Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси ҳужжатларини Пекинга топширилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i69322-Хитой_Қирғизистон_Ўзбекистон_темир_йўли_лойиҳаси_ҳужжатларини_Пекинга_топширилди
Қирғизистон темир йўли бош директори ўринбосари Пекинга Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ барча ҳужжатлар тақдим этилгани ҳақида маълум қилди.
(last modified 2022-01-29T12:14:56+00:00 )
Январ 29, 2022 12:52 Asia/Tashkent
  • Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси ҳужжатларини Пекинга топширилди
    Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси ҳужжатларини Пекинга топширилди

Қирғизистон темир йўли бош директори ўринбосари Пекинга Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ барча ҳужжатлар тақдим этилгани ҳақида маълум қилди.

Феврал ойида Қирғизистон расмийлари Ўзбекистон ва Хитой вакиллари билан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича маслаҳатлашиш учун Хитойга боради, деди Қирғизистон темир йўллари агентлиги бош директори ўринбосари Дастан Осубакунов.

Пекин-Бишкек-Тошкент темир йўли қурилиши 2000-йиллар бошида эълон қилинган, бироқ ўшандан бери амалга оширилмаган. 2017-йилда темир йўл қурилиши бўйича уч томонлама ишчи гуруҳи тузилди.