Яна минглаб афғон қочқинлари Тожикистонга йўл олишмоқда
Жорий йил охиригача Тожикистон яна 11-12 минг афғонни қабул қилади.
“Агар Афғонистондаги вазият оғирлашса ва мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий инқироз кучайса, 2022-йил охиригача яна 11-12 минг афғон Тожикистонга қочиб кетиши мумкин”, — деди Россиянинг Тожикистон пойтахти Душанбедаги элчиси Игор Лиакин Ферулов.
Россиянинг Тожикистондаги элчиси, шунингдек, Тожикистон ва Россия махсус хавфсизлик хизматлари қочқинлар орасидан жангариларни аниқлаш устида иш олиб бораётганини айтди.
Феруловга кўра, афғон қочқинларининг Тожикистонга кенг кўламли янги оқими уларни қабул қилиш, текшириш ва жойлаштириш учун жиддий молиявий харажатлар ва катта ташкилий ишларни талаб қилади.
Аввалроқ Тожикистон Ички ишлар вазирлиги сўнгги 15 йил ичида 3000 дан ортиқ афғон қочқин оилалари Тожикистонга кирганини маълум қилган эди.
Тожикистон Афғонистон билан энг узун чегарага эга - 1344 км.