Январ 29, 2022 15:22 Asia/Tashkent
  • Толибон Фарёб вилоятидаги ўзбекларни огоҳлантирди
    Толибон Фарёб вилоятидаги ўзбекларни огоҳлантирди

Толибон ҳукумати мудофаа вазири Афғонистоннинг Фарёб вилоятига ташрифи чоғида вилоятда содир бўлган сўнгги тартибсизликларда ўзбек партиялари ва миллатини айблади.

Мулавий Муҳаммад Ёқуб Мужоҳид; Толибон муваққат ҳукумати мудофаа вазири Фарёб вилоятига сафар қилган Толибон расмийлари делегациясига бошчилик қилиб, кеча бир гуруҳ маҳаллий амалдорлар олдида сўнгги тартибсизликларни танқид қилиб шундай деди:Минтақадаги сўнгги воқеаларга партиялар ҳаракати ва хавфсизликка қарши айрим унсурлар, хусусан, ўзбек миллатига мансуб омиллар сабаб бўлди.

Толибон мудофаа вазири икки ҳафта олдин Майманадаги намойишлар ва Ўзбек Толибон қўмондонларидан бири Маҳмуд Муҳаммад Аламнинг ҳибсга олиниши ҳақида “Агар сўнгги воқеаларда айби исботланса, Махдум Аълам жазоланади”, деди. Мулло Ёқуб ўтмишда этник ва тил номидан савдо қилган ўзбек партия ва элатлари ҳали ҳам зулм орқали мамлакатга муаммо яратишга уринаётганини, лекин улар билан кураш олиб борилишини иддао қилди. Толибоннинг ушбу юқори мартабали амалдорларининг Фарёбга ташрифи икки ҳафта олдин бир гуруҳ  фуқаролар Ўзбек қўмондонларидан бири Маҳмуд Муҳаммад Аламни озод этиш талаби билан намойиш ўтказган пайтга тўғри келади.

Икки ҳафта олдин Майманадаги намойишлар зўравонлик билан кечди, улар давомида етти киши, жумладан, тўрт нафар Толибон жангариси ўлдирилди ва яраланди. Бир қанча асосан пуштун толиблари намойишчилар томонидан қуролсизлантирилди.

Ёрлиқ