Толибон БМТнинг Афғонистонда террорчилар мавжудлиги ҳақидаги ҳисоботини танқид қилди
Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик Кенгаши мониторинг гуруҳининг Афғонистонда хорижий террорчилик гуруҳлари фаоллиги ортгани ҳақидаги ҳисоботини рад этди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг санкцияларни қўллаб-қувватлаш ва мониторинг гуруҳи яқинда ҳисоботида эълон қилди:Ҳиндистон яриморолидаги “Ал-Қоида”дан тортиб Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва ИШИДгача бўлган хорижий террорчи гуруҳлар Афғонистонда сўнгги йилларга қараганда кўпроқ эркинликка эга. Усама бин Ладиннинг ўғли ҳам октябр ойида Афғонистонга бориб, ҳукуматнинг янги расмийлари билан учрашган эди.
АВА ахборот агентлигининг хабар беришича, Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги бугун (душанба) баёнотида:БМТ ҳисоботида Афғонистонда ИШИД каби террорчилик гуруҳлари мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай далил келтирилмаган.
Толибон баёнотида айтилишича, Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин хавфсизлик ўрнатилган.
“ИШИД Афғонистон шарқида чекланган ҳудудни назорат қилса-да, Кобул аеропортини бомбардимон қилиш каби кенг кўламли ва мураккаб ҳужумларни амалга ошириши мумкин”, — дейилади БМТ ҳисоботида.
Толибон ҳукумати ИШИДга қарши жиддий кураш ҳақида бир неча бор гапирган, расмийлар ИШИД Афғонистон учун таҳдид эмаслигини таъкидлаган.