Гутерриш Хавфсизлик кенгашини афғон халқини қўллаб-қувватлашга чақирмоқда
БМТ Бош котиби Хавфсизлик Кенгашидаги брифингда 15 аъзо давлатга Афғонистонни халқ ва глобал хавфсизлик учун ташлаб қўймасликни эслатди.
ИРНА хабарига кўра, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик Кенгашидаги брифингида халқаро ҳамжамият ва Хавфсизлик кенгашини Афғонистонга келгусида етказилиши мумкин бўлган зарарларнинг олдини олиш учун ресурслар билан таъминлаш ва биргаликда ҳаракат қилишга чақирди. “Афғонистон иқтисодиёти инқирозга учрагач, кўплаб одамлар озиқ-овқат таъминоти ва қашшоқликка дуч келишмоқда”, деди Гутерриш Хавфсизлик кенгаши аъзоларига қилган баёнотида. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Хавфсизлик Кенгашига Афғонистон иқтисодиётини саъй-ҳаракатлар, жумладан музлатилган валюта захираларини бўшатиш орқали қайта тиклаш зарурлигини эслатди.
Толибон америкаликлар билан келишилган ҳолда Афғонистонни ўз назоратига олган 2021-йил августидан буён мамлакатнинг иқтисодий аҳволи кундан-кунга ёмонлашди.
Афғонистон иқтисодиёти таназзул арафасида турган бир пайтда, АҚШ ҳукумати 11-сентябр қурбонлари учун бадал сифатида Афғонистон марказий банкининг АҚШдаги маблағларининг бир қисми мусодара қилинишини маълум қилди.
Антонио Гутеррес, шунингдек, жорий йилда Афғонистондаги гуманитар лойиҳалар ва қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун 5 миллиард доллар зарурлигини айтиб, Афғонистоннинг 1,2 миллиард доллардан ошиқ валюта ресурслари Афғонистон халқига қиш мавсумида ёрдам бериш учун блокдан чиқарилиши кераклигини таъкидлади.