Сардор Бердимуҳамедов Туркманистон президентлигига номзод бўлди
(last modified Wed, 16 Feb 2022 06:04:19 GMT )
феврал 16, 2022 11:04 Asia/Tashkent
  • Сардор Бердимуҳамедов Туркманистон президентлигига номзод бўлди
    Сардор Бердимуҳамедов Туркманистон президентлигига номзод бўлди

Туркманистон Социал-демократик партияси президент ўғлининг навбатдан ташқари президентлик сайловларига номзодини эълон қилди.

Туркманистон сайлов қонунчилигига кўра, сиёсий партиялар ва фуқаролар гуруҳлари президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга.

Туркманистонда Марказий сайлов ва референдум комиссияси қарорига кўра, душанба куни номзодларни кўрсатиш билан навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўйича кампаниянинг биринчи босқичи бошланди.

Туркманистонда туғилган, 40 ёш ва ундан катта бўлган, давлат тилини (туркманча) яхши биладиган, Туркманистонда сўнгги 15 йилдан бери ишлаётган ва истиқомат қиладиган ҳар қандай Туркманистон фуқароси президентликка номзодини қўйиши мумкин.

Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий Осиёнинг бу бой давлатида 2006 йилдан бери ҳеч қандай мухолифациз ҳукумат қилиб келмоқда. У  ўз ўғли Сардор Бердимуҳамедов  кейинги президент сифатида таништиришини маълум қилди.

Туркманистонда президентлик сайловининг сўнгги босқичи 2017-йилда бўлиб ўтган ва қонунга кўра, сайловнинг навбатдаги босқичи 2024-йилга белгиланган эди.

Туркманистоннинг бўлажак раҳбари ҳақидаги тахминлар