феврал 16, 2022 12:33 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Тожикистон электр компаниясига электр энергиясидан қарзи камайди
    Афғонистоннинг Тожикистон электр компаниясига электр энергиясидан қарзи камайди

Тожикистон электр компанияси раҳбарининг айтишича, жорий йил бошида Афғонистон электр компаниясининг Тожикистонга қарзи 6 миллион долларга камайган.

Тожикистон электр компанияси раҳбари Муҳаммад Умар Асозода шундай деди: 2022 йил бошида Афғонистон электр компанияси бўлмиш "Брешна"нинг Тожикистон электр энергияси компаниясидан қарзи 33 миллион долларни ташкил этди, 2 миллион доллари январда, 4 миллион доллари февралда тўланган.

Тожикистон электр ширкати раҳбарининг айтишича, Тожикистон электр энергияси ҳозирда Афғонистонга кичик ҳажмларда, кунига тахминан 40 мегаватт-соат етказиб берилмоқда. Баҳор-ёз даврида (май-сентябр), Тожикистонда электр энергияси катта ҳажм ортиқча бўлганда, электр энергияси етказиб бериш ҳажми 400 МВт/соатгача ошади.

Асозоданинг таъкидлашича, Афғонистоннинг “Брешна” компанияси билан тузилган шартномаларга кўра, у ҳар бир киловатт соат электр энергияси учун 4,67 цент тўлайди. Тожикистон электр компанияси маълумотларига кўра, Душанбе 2021-йилда Афғонистонга тахминан 635,9 миллион сомоний (56,3 миллион доллар)лик электр энергияси экспорт қилган.

Толибон Афғонистон устидан назорат ўрнатгач, мамлакат электр тармоғи ширкати қўшни давлатлар, жумладан, Тожикистондан олган электр энергияси учун қарзи борлигини маълум қилди ва тўловни кечиктиришни сўради. Аввалроқ Кобул ва Душанбе Тожикистондан Афғонистонга йилига 1,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси экспорт қилишга келишиб олган эди.

Ёрлиқ