Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга пул ёрдами
(last modified Thu, 17 Feb 2022 07:20:54 GMT )
феврал 17, 2022 12:20 Asia/Tashkent
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга пул ёрдами
    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга пул ёрдами

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга юборган 15-гманитар ёрдами Кобулга нақд пуғ кўринишида етиб келди.

Афғонистон Марказий банкининг маълум қилишича, БМТнинг Кобулга 32 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдами келиши билан Афғонистонга берилган пул ёрдамининг умумий миқдори 409,6 миллион долларга етган.

Марказий банк аввалроқ Афғонистон жамиятининг ночор қатламларига ёрдам берадиган ҳар қандай инсонпарварлик ҳаракатини қадрлашини айтган эди.

Бошқа томондан, АҚШнинг Афғонистонга қарши санкциялари мамлакатдаги бизнес ва давлат муассасаларининг молиявий манбалар, хорижий мижозлар ва халқаро ҳомийларга кириш имкониятини йўқотишига олиб келди ва Афғонистон молия тизими деярли фалаж бўлиб қолди.