Қирғизистон ТИВ-и Россияга нота юборди
(last modified Sun, 20 Feb 2022 10:00:01 GMT )
феврал 20, 2022 15:00 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ТИВ-и Россияга нота юборди
    Қирғизистон ТИВ-и Россияга нота юборди

Қирғизистон ҳукумати Россия ТИВ-га янги иммиграция қонунлари жумладан муҳожирларни ҳар 3 ойда бир марта тиббий кўрикдан ўтиш талаби юзасидан нота юборди.

Қирғизистон ТИВ -и, қирғиз фуқаролари  2022-йил бошидан буён жараённи якунлашда қийинчиликка дуч келганини жумладан Москванинг иммиграция марказларида узун навбатлар мавжудлигини маълум қилди.

Айтилишича Қирғизистоннинг Москвадги элчихонаси бу қадамлар давомида ТИВ-дан алоҳида йўлак очишни сўраган.

Қирғизистон респуьбликаси ТИВ-и январб ойидан бери Қирғизистон фуқаролари ҳар уч ойда бир марта тиббий кўрикдан ўтишлари шарт эмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Аммо Россия ИИВ эса муҳожирлар тиббий маълумотнома муддати тугаганидан сўнг яъне 3 ойдан кейин қайта кўрикдан ўтиши шартлигини таъкидламоқда.

Шунингдек муҳожир оилалар ҳар 3 ойда бир марта ренген, турли анализларни ўтказиши, мохов, сил, сифилис ва ОИВ инфекциясига қарши текширувдан ўтиши керак.

Бу қоидаларга риоя қилмаслик муҳожирларнинг ишлаш рухсатномасини бекор қилади ва талабаларга Россияга ўқиш тақиқланиш мумкин.

Қирғизистон парламенти раиси Талант Мамитов ҳам бу масалани Россия расмийлари билан муҳокама қилишни маълум қилган.

Қирғизистоннинг хориждаги бандлик марказига кўра бир миллионга яқин қирғизистонлик Россияда ишламоқда.