Афғонистон аҳолисининг аксарияти инсонпарвалик ёрдамларга муҳтождир
-
Афғонистон аҳолисининг аксарияти инсонпарвалик ёрдамларга муҳтождир
БМТ ҳисоботига кўра, Афғонистон аҳолисининг қарйиб 59 фоизи шошилинч гуманитар ёрдамларга муҳтож бўлиб қолмоқда.
Афғонистондаги гуманитар вазиятини кўриб чиққан БМТ ёрдам агентликлари делегацияси кечанги ҳисоботларида бу мамлакталарда инсонпарварлик ёрдамга бўлган эҳтиёжи мисли кўрилмаган даражада бўлиб, 24 миллиондан ортиқ киши яъне Афғонистоннинг 59 фоизга яқин аҳолиси гуманитар ёрдамга муҳтож деб баҳолади.
БМТнинг инсонпарварлик масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан эълон қилинган баёнотда делегация Афғонистондаги гуманитар фаолиятни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Бу гуруҳ Кобулда Афғонистондаги уруш, қурғоқчилик ва сиёсий инқирозлари натижасида зарур кўрган эркаклар ва аёллар билан суҳбатлашган.
БМТ экспертлари баёнотида, бу ташкилот томонидан йўлга қўйилан Афғонистондаги 2022 йил учун инсонпарвлик ёрдамлари ҳозирагча бир мамлакат учун назарга тутилган энг йирик инсонпарварлик ёрдам таклифидир деб келтирилган.