Қирғизистондан доллар олиб чиқиш тақиқланди
-
Қирғизистондан доллар олиб чиқиш тақиқланди
Қирғизистон ҳукумати, тижорат банклари, айирбошлаш шохобчалари ва молия компаниялари хорижий валюта жумладан доллар оли чиқиб кетиш операцияларини кейинги қарор ва маъулумот берилишигача тақиқланганини маълум қилди.
Қирғизистон Марказий банки қарорига биноан иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ва мамлакат валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида доллар олиб чиқиш вақтинча тўхтатилади
Қарорга биноан жорий йил 11-март соат 17:30 дан Қирғизистон тижорат банклари, айирбошлаш шохобчалари, молия компаниялари ва микрокредатларга нисбатан мамлакатдан доллар олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ қўйилган,
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон республикаси иқтисодий жиҳатдан ёмон вазиятдадир ва бу мамлакат Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар орасида инфляция бўйича етакчидир.
Мамлакат милилй статистика қўмитаси ҳам ўтган йилнинг январь-декабрь ойлари билан таққосланганда Қирғизистонда истеъмол товарлари соҳасида инфляция 11,2 фоизни ташкил қилганди.