Толибон ваъдасини бузди; Афғонистондаги қизлар мактаблари яна ёпилди
Толибон ҳукумати Таълим вазирлиги олтинчи синфдан бошлаб барча қизлар мактаблари кейинги огоҳлантиришгача ёпилишини маълум қилди.
Аввалроқ Толибон ҳукумати таълим вазирлиги мамлакатдаги барча мактаблар янги ўқув йилида барча синфларда қайта очилишини маълум қилганди.
2021-йил 15-августда ҳокимиятга келгандан сўнг, Толибон гуруҳи баъзи ислоҳотлар ўтказиш мақсадида умумий ва ўрта қизлар мактабларини ёпди.
Афғонистонда ўқув йили ҳар йили ҳижрий фарвардин ойининг 3-кунида бошланиб, озар (қавс) ойининг 15-кунида тугайди.
Шафақна агентлиги хабарига кўра, Толибон ҳукумати Таълим вазирлиги баёнотида “Агар мактаб формалари шариат ҳукмлари, Афғон урф-одатлари ва маданиятига мос равишда ишлаб чиқилса, Толибон раҳбарияти фармони асосида мактаблар қайта очилади”, деди.
Қизлар мактаблари бир неча ойлик ёпилгандан кейин бугун (23-март, чоршанба) қайта очилиши керак эди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) бутун Афғонистон бўйлаб афғон ота-оналарини фарзандларини мактабга тайёрлашга чақирди.
Халқаро ҳамжамият Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олишни инклюзив ҳукумат тузиш ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат қилиш шартини қўйган.