апрел 07, 2022 13:44 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ТИВ раҳбари: Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олмаймиз
    Қозоғистон ТИВ раҳбари: Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олмаймиз

Қозоғистон ташқи ишлар вазири, Нурсултон давлати ҳозирда Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олмайди деб айтди.

Қозоғистон ТИВ раҳбари  Нурсултон давлатини Донецк  ва Луганск давлатлари ҳозирда тан олмайдиганига тўхталиб,  Нурсултон давлати  АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларга қўшилмайди ва уларни расман тан олмайди деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида,  Қозоғистон учун иккита нарса жуда муҳим. Биринчисидан, санкциялар Қозоғистон иқтисодиётининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатаслиги, иккнчидан унинг ҳуудудидан санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланмаслик деб қўшимча қилди.

Бундан олдин ҳам Қозоғистон президенти биринчи ўринбосари  Тимур Сулаймонов,  илк бор  euractiv нашри билан суҳбатда Украинадаги вазиятни уруш сифатида баҳолаб, Қозоғистон давлати АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш воситаси бўлмайди деб  таъкидлаганди.

 

Ёрлиқ