Афғонистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси Толибонга топширилди
Афғонистонни Россия пойтахтидаги элчихонаси Толибонни муваққат ҳукуматига топширилди.
Эрон телерадиокомпанияси хабар қилишича, Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Абдулқаҳҳор Балхий, Толибон дипломати ва уларнинг вакили Афғонистоннинг Москвадаги элчихонасини қабул қилди деб айтди. У ўз сўзларида, Россияни Толибон дипломатларини қабул қилгани учун олқишлади.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров яқинда Пекин шаҳридапбўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатлар саммитида, Толибон ҳукумати остидаги Афғонистоннинг илк дипломатини тасдиқланганини хабар қилди.
Сергей Лавров шунингдек биз халқаро ҳамжамиятни Афғонистон ҳукумати билан фаол ҳамкорлик қилиши кераклигига ишончимиз комил деб айтди.
Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова, Толибон дипломатларини қабул қилинишига жавобан, бу Афғонистон ва Россия ўртасидаги дипломатик алоқаларни қайта тиклаш йўлидаги муҳим қадамдир деб айтди.
Захарова ўз сўзларида Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олиш ҳақида гапришга ҳали эрта деб изоҳлади.
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумат ҳозиргача ҳеч бир давлат тан олмаган бироқ ҳозирча Ўзбекистон, Покистон, Туркманистон, Хитой ва энди келган Россия Толибон дипломатларини қабул қилганлар.