апрел 23, 2022 11:03 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари Афғонистондаги терактларни кескин қораладилар
    Эрон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари Афғонистондаги терактларни кескин қораладилар

Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистон ТИВ лари Афғонистондаги масжидларда содир этилган терактларни кескин қораладилар.

Кеча  Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги сунний мазҳабидаги мусулмонлар масжидда содир этилган терактда  60 киши шаҳид бўлиб,  30 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Кеча Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода  Мавлавий Сикандар масжидидаги суннийлар масжидада юз берган портлашни қоралаб , бу терактдан омон қолганларга Аллоҳдан сабр ва ажр сўради.

Саъид Хатибзода, Афғонистонда сўнгги кунларда содир бўлган қатор террор ҳаракатларга тўхталиб бу мамлакатда зўравонлик ва террорнинг кучайиб бораётганини чуқур ташвишга солаётганига тўхталиб, кеча Мозори шарифдаги шиалар масжидида уюштирилган теракт ортидан Қундуз вилоятидаги сунийлар масжидига қилинган ҳужум Афғонистонда фуқаролар уруши олиб боришга  интилаётган хорижлик ёлланма террорчиларнинг ғаразли ниятини кўрсатиб турибди деб айтди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам тарқатган баёниясида  Кобул,Мозори шариф ва Қундуздаги терактларга муносабат билдириб, кўп сонли афғонистонликларнинг шаҳид бўлишига сабаб бўлган зўравонликлар мамлакатда мустаҳкам тинчлик ва миллий ярашувга тўсқинлик қилмоқда деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ