Япония давлати Қозоғистонни Россияга қарши халқаро ҳамжамият билан бирлашишга чақирди
(last modified Sun, 01 May 2022 07:11:44 GMT )
май 01, 2022 12:11 Asia/Tashkent
  • Япония давлати Қозоғистонни Россияга қарши халқаро ҳамжамият билан бирлашишга чақирди
    Япония давлати Қозоғистонни Россияга қарши халқаро ҳамжамият билан бирлашишга чақирди

Япония давлати Қозоғистон ҳукуматини Россиянинг Украинага ғарбий бостириб киришига қарши халқаро ҳамжамият билан бирлашишга чақирди.

Япония ТИВ раҳбари Ёшимаса Хаяши  Қозоғистонга ташрифи чоғида  бу мамлакат ТИВ раҳбари Мухтор Тлеуберди билан мулоқотида,  Нурсултон давлатини  халқаро ҳамжамият билан келишишга ва   Россияга қарши  халқароо санкцияларини қўллаб- қувватлашга чақирди.

Қозоғистон ТИВ раҳбари  Япония ТИВ раҳбари таклифига жавобан  Нурсултон давлати  дипломатик каналлар орқали сиёсий ечим топиш учун зарур саъй -ҳаракатларни қилишга тайёр деб айтди.

Япония ТИВ раҳбари 5 кунлик сафар жараёнида, Ўзбекистон ва Муғулистонга ҳам боради.

Жорий йилда Япониянинг Қозоғистон ва Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлари ўрнатилганига  30 йил бўлди. Токио давлати  Хитойнинг кучайиб бораётган таъсирига қарши туриш учун  Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракаи қилмоқда.