Россия Марказий Осиё давлатлари билан муносабатлар даражасини олқишлайди
Россия ташқи ишлар вазири Москванинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалари даражасини олқишлади.
Спутник хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров пайшанба куни Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Москванинг ушбу давлатлар билан алоқалари даражасини юқори баҳолар экан, шундай деди: Баъзи Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ, Россия Марказий Осиё минтақасини "катта ўйин" мустамлакачилик консепсиясига мос равишда геосиёсий қарама-қаршилик майдони сифатида кўрмайди.
Россия ташқи ишлар вазири, шунингдек, Россия билан минтақа давлатлари, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида мувозанатли, тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатлар зарурлигини таъкидлади.
Москва ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни динамик равишда баҳолаган Лавров, Россиянинг бу мамлакатларга жами сармояси 30,5 миллиард долларга етганини қайд этди.
Марказий Осиё давлатлари Россия билан 1992-йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан бери дипломатик муносабатлар ўрнатган.