Афғонистон энг нотинч ва хавфли мамлакатдир
(last modified Tue, 10 May 2022 08:30:42 GMT )
май 10, 2022 13:30 Asia/Tashkent
  • Афғонистон энг нотинч ва хавфли мамлакатдир
    Афғонистон энг нотинч ва хавфли мамлакатдир

Афғонистон кетма-кет 4 -йил дунёдаги энг хавфли мамлакат деб топилди.

Эроннинг Порс тудей сайтининг ўзбек тилидаги каналининг хабар қилишича,  ҳал йили дунёни хавфсизлик бўйича рейтингини тузиб турувчи Иқтисодиёт ва Тинчлик институти ўзининг сўнгги ҳисоботида,   ўтган бир йил ичида глобал тинчлик билан боғлиқ вазиятни ёмонлашаётганига ишора қилиб,  Афғонистонни дунёдаги энг хавфли давлат деб маълум қилди.

Ҳисоботга биноан, Афғонистон кетма-кет тўртинчи йил энг хавфли давлат бўлиб, Исландия эса 13 йилдирки дунёдаги энг хавфсиз ва тинч давлат сифатида танланди.

Мазкур рейтиндда Янги Зеландия ва Дания иккинчи ва уччинчи ўринда, Португалия, Словения , Австрия, швецария, Ирландия, Чехия ва Канада эса тўртинчидан ўнничи ўринларда жой олган.

Бунинг аксинча Афғонистон  (163-ўрин), Яман (162-ўрин), Сурия (161), Жанубий Судан (160) ва Ироқ (159-ўрин) дунёдаги энг хавфли давлатлардир.

Иқтисодиёт ва Тинччлик институти  тинчлик ва хавфсизлик индексини 23 та миқдорий ва сифати кўрсаткичлари асосида учта йўналиш бўйича аниқлайди: ижтимоий ва таъминот, ҳозирги ички ва халқаро кескинлик даражаси, мамлакатларнинг ҳарбийлашув даражаси. Бунинг учун қамоқхона ставкалари, қотиллик даражаси, ички, жиноий ва халқаро низолар туфайли ўлим каби кўрсаткичлар ҳисобга олинади.