Толибон ва тожик чегарачилари ўртасида тўқнашув юз берди
(last modified Mon, 16 May 2022 05:45:35 GMT )
май 16, 2022 10:45 Asia/Tashkent
  • Толибон ва тожик чегарачилари ўртасида тўқнашув юз берди
    Толибон ва тожик чегарачилари ўртасида тўқнашув юз берди

Толибон ва тожик чегарачилари ўртасида тўқнашув содир бўлгани хабар қилинмоқда.

Толибон чегара кучлари сўнгги ойларда  Афғонистоннинг барча қўшни давлатлари билан тўқнаш келган. Толибон муваққат ҳукумати эса  қўшни давлатлар билан зиддият ҳеч кимга фойда келтирмаслигини таъкидламоқда.

Садойи афғон ахборот агентлигининг хабар қилишича,  исмини ошкор қилишни истамаган Қундуз вилоятини Имом Соҳиб тумани яшовчиларидан бири  Толибон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида Шерхон терминали яқинида тўқнашув юз берганини хабар қилди.

У тўқнашувда қурбон бўлганлар ҳақида гапирмасдан бу тўқнашув Тожикистон чегара кучлари ва Толибон ўртасидаги оғзаки таранглик ва баҳслар ортидан юз берди деб қўшимча қилди.

Толибон ва Тожикистон расмийлари ҳозирча бу хусусда изоҳ бергани йўқ.

 

Ёрлиқ