Кобул давлати Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон темир йўлларини қурилишига ҳаракат қилмоқда
-
Кобул давлати Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон темир йўлларини қурилишига ҳаракат қилмоқда
Афғонистон темир йўллари департаменти раҳбари Ўзбекистон билан қўшма темирр йўл қурилиши бўйича дала ва ижро чораларини яқин ойда бошланишини режалаштирилганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Афғонистон темир йўл департаменти раиси Бахтурраҳмон Шарофат яқин бир ой ичида Ўзбекистон билан қўшма темир йўл линиясида дала ишлари бошланиши режалаширилганини маълум қилди.
Афғонистон темир йўллари раҳбари ўз сўзларида ушбу ойда техник экспертлар гуруҳи ўз ишини бошлайди в а ҳозир барча бўлимлар бу масалани ўрганмоқда деб изоҳлади.
Шу билан бирга Инвестиция ва савдо тижорат /ACCI/ Марказий Осиёни Афғонистон орқали Жанубий Осиё билан боғлаш Афғонистоннинг савдо алоқалари ўсишига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Афғонистон темир йўллари тузган режага биноан трансафғон темир йўли Мозори шариф, Самангон, Пули Хумри, Кобул, Лугар ва Жалолобод вилоятларидан ўтади ва Покистон ҳудудига етиб боради.
26-27-март кунлари Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон мамлакати гуруҳлари йиғилиши ўтказилганди. Унда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорилк масаласи муҳокама қилинганди.