Покистонда Толибон гуруҳи батамом мағлубиятга учради
(last modified Mon, 24 Oct 2016 12:32:11 GMT )
октябр 24, 2016 17:32 Asia/Tashkent
  • Покистонда Толибон гуруҳи батамом мағлубиятга учради

Покистон армияси қуруқликдаги кучларининг қўмондони ушбу мамлакатда Толибон гуруҳининг батамом мағлубиятга учрагани ҳақида хабар берди

Покистон армияси қуруқликдаги кучларининг қўмондони ушбу мамлакатда Толибон гуруҳининг батамом мағлубиятга учрагани ҳақида хабар берди. Пашту радиоси тарқатган хабарга кўра, Покистон армиясининг қуруқликдаги кучлари қўмондони Роҳил Шариф кеча якшанба кунги чиқишида шундай айтдики, Покистон армиясининг 2014 йилнинг 15 июн кунида Вазиристонда бошлаган ҳарбий амалиётлари натижасида Толибон гуруҳи бутунлай бартараф этилди. Роҳил Шарифнинг қўшимча қилишича, Покистон армияси "Зарбу ғазаб" деб номланган ҳарбий операцияларни амалга ошириши ортидан мамлакатда олдингидан кўра янада хавфсизлик масаласига кўпроқ эътибор қаратилди. Унга кўра, эндиликда Покистон ўзининг Афғонистон чегараларида Толибон гуруҳини ҳаракатларини бутунлай бартараф этди дея иддао қила олади. Ваҳоланки, ушбу мамлакат Толибон гуруҳи билан шиддатли тўқнашувларни бошдан ўтказган. Унинг қўшимча қилишича, Афғонистон илгаригидек Покистонни Толибон гуруҳининг хомийси деб атайди.