май 22, 2022 13:12 Asia/Tashkent
  • Бишкек Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш орқали юк ташиш соҳасини ривожлантиришга қатъий қарор қилди
    Бишкек Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш орқали юк ташиш соҳасини ривожлантиришга қатъий қарор қилди

Қирғизистон республикаси Бош вазири мамлакат теимр йўл транспортини ривожлантириш стратегиясини тушунтирар экан, кузда Хитой-Қирғизистон- Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланиши ҳақида хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жабаров Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл қурилиши кузда бошланиши ҳақида гапириб, Қирғизистонда 2022-2026 йилларда мўлжалланган темир йўл транспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тасдиқланган деб таъкидлади.

У шунингдек, бу нафақат темир йўл транспорти ва инфратузилмасининг узоқ муддатли ривожлантириш ва такомиллаштириш учун шарт-шароит яратади, балки темир йўл орқали йўловчи ва юк ташиш даражаси ва сифатини ҳам оширади деб қўшимча қилди.

Бундан ташқари  теимр йўл тармоғини ривожлантириш Бишкек ҳукуматининги устувор йўналишларидан бири эканлиги ҳам таъкидланди.

Жабаров ўз сўзларида  куз фаслида мустақиликка эришганимиздан сўнг режалаштирилган энг йирик лойиҳа  яъне Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши кузда ишга туширилиши режалаштирилган . Биз бу лойиҳани қўллаб-қувватлашишимиз керак деб айтди.

 

Ёрлиқ