Боткенда Қирғизистон ва Тожикистон Бош прокурорлари мулоқот қилдилар
Қирғизистон ва Тожикистон Бош прокурорлари Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида учрашиб, икки мамлакат маҳбусларини алмашиш масаласини муҳокама қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон ва Тожикистон Бош покурорлари Боткен вилоятида учрашганида маҳкумларни ўз ватанига ўтказиш учун ва чегарадаги тўқнаушвларни олдини олиш масалаисни муҳокама қилдилар. Йиғилишда икки давлатнинг назорат органлари, туман, шаҳар ва қўшни вилоятлар прокурорлари ҳам қатнашди.
Учрашувда томонлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса маҳкумларни жазони ижро этишни давом эттиришни учунўз ватанига ўтказиш ҳамда чегара кескинликларини олдини олиш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.
Томонлар Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида минтақа ва чегара ҳудудлари прокурорлари раислари бил алоқаларни яратиш, бўлинмалари ўртасидаги алоқаларни кучайтириш, ҳам икки мамлакатни кўптомонлама ва икки томоналма битимлари доирасида алоқаларни кенгайтиришга келиша олишди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ўнлаб тожикистонликлар чегарани ноқонуний кесиб ўтанликда айбланиб судланган.