Толибон расмийси: ҳукуматимизнинг халқаро ҳамжамият билан ўзаро ҳамкорлиги расмий характерга эга
(last modified Mon, 27 Jun 2022 08:44:09 GMT )
июн 27, 2022 13:44 Asia/Tashkent
  • Толибон расмийси: ҳукуматимизнинг халқаро ҳамжамият билан ўзаро ҳамкорлиги расмий характерга эга
    Толибон расмийси: ҳукуматимизнинг халқаро ҳамжамият билан ўзаро ҳамкорлиги расмий характерга эга

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ТИВ вазифасини бажарувчиси ҳукумат расмий равишда халқрао ҳамжамият билан алоқа ўрнатмоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий  кечанги суҳбатида,  Толибон ҳукуматиниг дунё билан алоқалар кундан-кунга мустаҳкамланиб бормоқда, бир қатор давалар ҳам Афғонистонда ўз элчихоналарини қайта очишга киришмоқда деб таъкидлади.

Мутаққий шунингдек Толибон ҳукуматининг дунёнинг турли давлатлари билан алқаарни кенгайтиши яхши натижа беришига умид қилди.

Эслатиб ўтамиз ўтган 2021-йил 15-августидан буён  Афғонистонда ҳокимият теппасига келганТолибан ҳаракат бутун дунё ва халқаро ҳамжамият билан алоқалрани кенгайтириш тарафдори бўлса-да аммо ҳозиргача ҳеч бир давлат ёки халқаро ҳамжамят уни расман тан олгани йўқ.

Аёлларнинг асосий ҳуқуқларини таъминлаш, қизлар мактабларини тўлиқ қайта очиш, Афонистон ҳудудидан бошқа давлатларга қарши фойдаланмаслик ва инклюзив ҳуукуматини шакллантириш халқаро ҳамжамиятнинг Толибон ҳукуматини тан олишининг дастлабки шартлари ҳисобланади.

 

Ёрлиқ