Тожикистонда дон ва ун ишлаб чиқариш ҳажми камайган
(last modified Sun, 10 Jul 2022 07:06:17 GMT )
июл 10, 2022 12:06 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда дон ва ун ишлаб чиқариш ҳажми камайган
    Тожикистонда дон ва ун ишлаб чиқариш ҳажми камайган

Тожикистонда жорий йилнинг 5 ойи давомида дон ва ун ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга камайган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг, хабар қилишича, Тожикистон иқтисодий муассасалари маълумотларига биноан, жорий йилнинг 5 ойида 186,6 минг тоннадан ортиқ ун ишлаб чиқарилган ва бу рақам эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,8 фоизга камдир.

Божхона хизматлари маълумотига асосан,  2022-йилнинг дастлабки 5 ойида Тожикистондан умумий қиймати 102,2 миллион долларлик 329,6 минг тоннадан ортиқ буғдой импорт қилинган.

 2021 йилнинг шу даврга нисбатан оғирлик бўйича 12,5 фоизга камайган ва нарх бўйича 10,8 фоизга олган.

Айни шу даврда  5,4 миллион доллардан ортиқ қийматидаги 16,8 минг тоннадан ортиқ ун импорт қилинди. Ушбу турдаги маҳсулотларнинг импорти оғирлиги бўйича 8,3 фоизга камайган ва нарх б\ўйича 14,6 фоизга ошган.

Эслатиб ўтаимз Тожикистон асосан Қозоғистондан буғдой ва ун импорт қилади.

Бундан олдин  баъзи экспортчи давлатлар буғдой экспортига чекловлар киритилгани унинг натижасида ун ва буғдой нархи бутун дунёда деярли ошгани хабар қилинади.