Қозоғистон ва Туркманистон иштирокида Афғонистон чегарасида буғдой силоси/омбори/ қурилади
Туркманистон давлати Қозоғистон билан ҳамкорликда Афғонистон чегарасида 100 минг тонна буғдой сақлаш омборини қурмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон Бош вазирининг ўринбосари, Анагелди Язмуродов Қозоғистон иштирокида Марв вилоятининг Сарҳадобод шаҳрида мос равишда қоплари ишлаб чиқарувчи цехи қуради деб таъкидлади.
Туркманистон Бош вазири ўринбосари, ўз сўзларида, шу йўл билан Қозоғистондан Афғонистонга ва у орқали бошқа давлатларга буғдой ва ун жўнатиш мумкин бўлади.
Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов ҳукумат йиғилишида, бу минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга жумладан Афғонистон иқтисодиётини жонлантиришга ёрдам беришни таъкидлаб, тақдим этилган таклифни батафсил ўрганишни буюрди.
Туркманистон ва Афғонистон чегарасида дон терминали- омбори қуриш бўйича келишув Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаевнинг ўтган йилнинг октябрь ойида Туркманистонга давлат ташрифи чоғида эришилган эди.