Толибон ҳаракати Халқаро ҳамжамият билан муносабатларда мувафаққиятга эришганини иддао қилмоқда
Афғонистондаги Толибон ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси бу ҳукумат халқаро ҳамжамият билан ўзаро муносабатда мувафаққиятларга эришилганини даъво қилди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳаракати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси, Амирхон Мутаққий, мухбирлар билан суҳбатида, ҳозир Кобул ҳукумати барча қўшни давлатлар минтақа ва дунё билан яхши ва дўстона алоқаларга эгадир деб иддао қилди.
Толибон ҳаракат ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси ўз сўзларида Толибон ҳукуматининг барча алоқалари ва бориб келишлари расмий доирасидадир,лекин бу ҳукуматни тан олмаслик алоҳида бир мавзудир ва бунда кўплаб омиллар сабаб бўлган ва биз бу масалада ҳам ютуқарга эришдик деб қўшимча қилди.
Шу билан бирга сиёсий масалалар бўйича бир қатор мутаххасислар Толибон ҳукуматининг тан олинмаслигига уларнинг халқаро ҳамжамият шартларига риоя қилмаётгани сабаб деб ҳисобламоқда.
Инклюзив ҳукуматни шакллантириш, инсон ҳуқуқлари, айниқса аёллар ҳуқуқлари ва қизларнинг таълимини ҳурмат қилиш ва йўлга қўйиш, террорчи гуруҳларга қарши курашиш, Афғонистон тупроғидан бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланмаслик халқаро ҳамжамиятнинг Толибон ҳукуматини тан олиш шартларидандир. Жаҳон ҳамжамияти ишонадиган нарса ҳозиргача амалга оширилмаган.