Қирғизистон Республикаси Президенти минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди
-
Қирғизистон Республикаси Президенти минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди
Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров чоршанба куни Иссиқкўл вилоятининг Чўлпан-ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларини қабул қилиб, улар билан учрашиб, муҳокама қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу учрашувда Мухтор Телаберди, Сиражиддин Меҳриддин, Владимир Нуров, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда Туркманистоннинг Қирғизистондаги элчиси Шадварди Мородов иштирок этган. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу учрашувда Қирғизистон Республикаси Президенти Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон каби энг яқин қўшнилар билан икки томонлама манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш Қирғизистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.
Жапаров таъкидлади: Икки томонлама ҳамкорликдан ташқари, минтақавий ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтириш бутун минтақа ва ҳар бир Марказий Осиё давлати тараққиётининг асосий омили ҳисобланади.
Қирғизистон Республикаси Президенти ўзаро савдо ҳажмини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳамкорлик минтақавий интеграциянинг бир-бирини тўлдирувчи ва муҳим кўрсаткичлари эканлигини қўшимча қилди
Қирғизистон Республикаси Президенти, шунингдек, мамлакатларнинг миллий иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган савдо, иқтисодиёт, энергетика, транспорт ва бошқа турдаги ўзаро ҳамкорлик бутун Марказий Осиёда барқарорлик, хавфсизлик, тинчлик ва фаровонликни таъминлашнинг мустаҳкам пойдевори эканлигини тушунишдан мамнун бўлиб, эслатди: Марказий Осиё давлатларининг саммити ҳамжиҳатлик ва ўзаро бирдамлик, эркин ва манфаатли мулоқотга тайёрлик исботидир.
Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари мазкур йиғилишда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 2022-йил 21-июл куни бўлиб ўтадиган учрашуви учун тегишли ҳужжатлар тўплами тайёрланганини ҳам алоҳида таъкидладилар.