август 04, 2022 11:32 Asia/Tashkent
  • Толибон: Ал-Қоида Афғонистон ҳудудида мавжуд эмас
    Толибон: Ал-Қоида Афғонистон ҳудудида мавжуд эмас

Толибон муваққат ҳукумати ИИВ етакчиси Ал-Қоиданинг Афғонистонда ҳарби бўлинмаси йўқлигини иддао қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Толибон муваққат ҳукумати ички ишлар вазири Сирожидин Ҳаққоний Ҳиндистон канлларидан бирига берган интервьюсида, Ал-Қоида Афғонистонда ҳарбий иштирок этмайди Афғонистон эса дунё учун хавф туғдирмайди деб даъво қилди.

АҚШ ТИВ раҳбари  Толибон ҳукумати Ал-Қоида етакчисига бошпана бериб Доха келишувини бузган деган сўзларни айтган бўлса-да, аммо Толибон ИИВ етакчиси Сирожиддин Ҳаққоний Толибон ҳукумати ҳамон бу келишувга амал қилади ва Афғонистон ҳеч бир давлатга таҳдид солмайди деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз ўтган якшанба куни АҚШ учувчисиз учоқларининг Кобулга ҳужумида Ал-Қоида террорчи гуруҳи етакчиси Айман Аз-Завоҳирий ўлдирилди ва бу мавзу дунё ОАВларининг сарлавҳасида бўлди.

Ал-Жазира телеканали Толибон ҳукумати расмийсига иқтибос келтирган ҳолда кеча Айман Аз-Завоҳирийнинг ўлимини биринчи марта тасдиқлади.

Шунингдек Толибон вазирлар маҳкамасининг иккинчи ўринбосари Абдусалом Ҳанафий бу ҳужумга билдирган муносабатида энг муҳими бу ҳужум халқаро тамоийлаага зиддир ва АҚШ ва Толибон ўртасидаги Доха келишувига ҳам зиддир деб таъкидлади.

Ёрлиқ