Қирғизистон диний раҳбарлари Ўрта Осиёда ваҳобийлик ғояларининг янада кенгайиши ҳақида огоҳлантиришди
Қирғизистон диний раҳбарларининг Ўрта Осиёда ваҳобийлик ғояларининг янада кенгайиши ҳақидаги огоҳлантириши
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Қирғизистон диний раҳбарларининг Ўрта Осиёда ваҳобийлик ғояларининг янада кенгайиши ҳақидаги огоҳлантириши" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Қирғизистон диний раҳбарларидан бири Ўрта Осиё республикаларида ваҳобийлик тафаккурларининг янада кенгайишидан келиб чиқадиган оқибатлар хусусида огоҳликка чақирди. Қодир Маликовнинг таъкидлашича, Ўрта Осиё мамлакатлари жумладан Қирғизистон руспубликаси Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари билан хусусан Саудия арабистони билан сайёҳлик соҳасида битимларни имзолаганидан кейин, сайёҳлик ниқоби остида ваҳобийлик ғоялари Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон республикаларида шиддат билан кенгайиб бормоқда. Шундай шароитда, Қозоғистон республикаси президентининг Саудия арабистонига сафар қилишидан кўзланган мақсади ҳам, арабистон ширкатларининг Қозоғистоннинг турли секторларида жумладан саноат соҳасида инвестиция киритиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу сафар минтақа мамлакатларининг биринчи хабарларидан жой олди. Шулардан келиб чиқиб, яқинда Қозоқ сиёсатчилари ваҳобийлик ва экстремистик оқимларга мойилликни камайтириш учун диний уламоларни ва Қозоқ имом хатибларини қайта ўқитиш ва уларнинг диний малакасини ошириш ҳамда жамиятнинг айрим қатламларининг диний ва экстремистик гуруҳларининг фитналари ва ғаламизликлари борасидаги огоҳликларини янада оширишни кун тартибига олишди.
Воқеълик шундай иборатки, Саудия арабистони Ўрта Осиё республикалари ўз мустақилликларини қўлга киритишганидан сўнг, ушбу юртларда маънавий бўшлиқ пайдо бўлганини эътиборга олиб, ушбу республикаларда мавжуд маънавий бўшлиқни тўлдириш мақсадида ваҳобийлик ғояларини кенг миқёсда кенгайтиришни бошлади. Риёз давлати Ўрта Осиё республикаларида диний мадрасаларни ва қадамжойларни қуриш ва қайта тиклаш билан шунингдек, ушбу диний мадрасаларни иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва саноат ҳамда иқтисодиёт секторларида сармоя киритиш билан ўзининг Ўрта Осиёдаги мазҳабий ва иқтисодий таъсирини янада кенгайтиришни кўзламоқда. Риёз давлатининг Ўрта Осиё республикаларидаги ушбу ёндашувларининг натижаси ва ушбу республикаларнинг Саудия арабистони билан ҳамкорлик қилишларини ижобий қаршилаб олиши ҳам фақат экстремистик гуруҳларни янада мустаҳкамлаш ва ваҳобийлик оқимини кенг тарғиб қилиш мақсадлари кўзда тутилган. Ўрта Осиё республикалари бўйича сиёсий доиралар ушбу мамлакатларда истиқомат қиладиган фуқароларнинг ИШИД террорчилик гуруҳининг сафида туриб Ироқ ва Сурияда ушбу юртларнинг қонуний давлатларига қарши жанг қилишларининг сабабларидан бири ҳам, Саудия арабистонининг мазкур стратегияси ва бир бирига зид бўлган ҳатти-ҳаракатларининг натижасидан келиб чиқмоқда деб таъкидлашмоқда.
Минта давлатларининг Риёз давлати томонидан ушбу республикаларда мақсадли сармоялар киритишларидан кўз юмишлари ҳам ушбу ҳолатларнинг янада кескин тус олишига шароит яратиб бермоқда. Эндиликда эса, Остона экстремистик гуруҳлар билан кураш олиб боришда ўзининг кескин ёндашувларидан ва Саудия арабистонига қарашли бўлган салафийлик ва экстремистик диний гуруҳларнинг сиёсий-ижтимоий фаолиятларини чеклаш бўйича жиддий чораларни амалга оширгани ва албатта ушбу фирқалар ва гуруҳларнинг хомийлари ҳисобланмиш Риёз давлатининг ва бошқа мамлакатларнинг салбий муносабатларидан хавотирланмоқда. Хусусан, Саудия арабистони ўз мақсадларини рўёбга чиқишини кўзлаган юртларда инвестиция киритишдаги ҳаракатлари ҳам, Риёз давлатининг ваҳобийлик ва салафийлик ғояларини янада тарғиб қилиш ва кенгайтириш учун, бир иқтисодий восита сифатида фойланишни кўзда тутган. Бошқа ибора билан айтганда, Саудия арабистони Ўрта Осиё республикаларида сармоя киритиш эвазига, мазкур давлатларнинг диний фаолиятларга қаршилик қилмасдан кўз юмиб туришларини назарга олишган.
Ҳозирга келиб, ушбу ёндашув ортидан Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг бошқа республикаларининг икки ёқлама ҳаракат қилишларига олиб келди. Ушбу ўлкалар бир томондан жамиятнинг ижтимоий ва сиёсий хавфсизлигини таъминлашни кўзда тутган бўлса, бошқа томондан эса, ўзларини араб юртларидан келадиган сармояларнинг камайишига ва хорижий капитални жалб этишга асосланган иқтисодий зарбаларга учраган деб билишади. Ушбу вазият, бир томондан Ўрта Осиё республикаларининг давлат расмийлари ва диний мутахассисларнинг Ўрта Осиёда нотинчлик, экстремистик, ваҳобийлик ва салафийлик оқимининг янада кенг тус олиши ҳақида огоҳлантиришларига туртки бераётган бўлса, бошқа томондан эса, минтақа давлатларининг экстремистик гуруҳлар билан хавфсизлик соҳасида бир-бирига қарама-қарши бўлган ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишларга ва шунингдек ушбу гуруҳларнинг хомийси бўлган давлатлар билан муносабатларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун саъй-ҳаракат қилишларига тўғри келмоқда.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.